"Вулверхэмптон" Бентеке билан шартнома имзолаши мумкин
20 июл 2022 14:57
Янгиликлар
"Вулверхэмптон" Бентеке билан шартнома имзолаши мумкин
"Вулверхэмптон" "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Кристиан Бентекага қизиқмоқда.
"Бўрилар" Фабиу Силва "Андерлехт"га ижарага берилганидан сўнг 31 ёшли бельгиялик номзодини кўриб чиқишни бошлади.
Олдинроқ, Бентекенинг ЖЧ-2022 олдидан кўпроқ ўйин амалиёти олиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр экани айтилган эди.
Бентеке ўтган мавсум "Кристал Пэлас" таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди. Футболчи мавсумнинг иккинчи қисмида асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва захира тез-тез қоладиган бўлди.
Transfermarkt Бентекени 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар