"Вольфсбург" Нико Ковачни истеъфога чиқарди
17 мар 2024 16:13
Янгиликлар
"Вольфсбург" Нико Ковачни истеъфога чиқарди
"Вольфсбург" бош мураббийи Нико Ковач ўз лавозимини тарк этди.
Бу ҳақда немис клуби расмий сайти маълум қилди.
"Вольфсбург" кеча бўлиб ўтган Бундеслига 26-тур доирасидаги "Аугсбург" (1:3)га қарши уйдаги ўйинда мағлуб бўлди. Жамоа кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учради.
52 ёшли хорват 2022 йилнинг ёзидан бери "Вольфсбург"ни бошқараётганди. "Бўрилар" 26 турдан сўнг 25 очко билан Бундеслигада 14-ўринни эгаллаб туришибди, жамоани қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудидан 7 очко ажратиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар