

France Football нашрининг хабар қилишича, ёзда "Вольфсбург" "Монако"га ёш ҳужумчи борасида таклиф билан чиққан. Германияликлар футболчи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр бўлганлар. Бироқ, Бундеслига вакиллари ушбу таклифга рад жавобини олганлар. Якунда эса ёш ҳужумчи "Олд Траффорд"га йўл олди. Манчестерликлар футболчи учун 50 миллион евро тўлашган.



