Воҳид Холбоев: "Нурафшон" футболчилари кечаги қилган иши учун ўз жазосини олишди"
21 авг 2018 22:58
Янгиликлар
Воҳид Холбоев: "Нурафшон" футболчилари кечаги қилган иши учун ўз жазосини олишди"
Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида "Зомин"дан (1:2) учралган мағлубиятдан кейин "Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Голга тортадиган яхши вазиятларга эга бўлдик. 1:0 ҳисобида ютиб турганимизда иккига бир вазиятдан фойдалана олмадик. Мағлубиятда барча айб ўзимизда. "Нурафшон" футболчилари кечаги қилган иши учун ўз жазосини олди.
Танаффусдан сўнг йигитлар руҳий томондан ўзларини йўқотиб қўйишди. Рақиблар эса 10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнай олиш мумкинлигини исботлашди. Молиявий аҳвол? Ўша кунга хабарлардан кейин футболчиларга бир ўйиннинг мукофот пулини тўлаб бердик. Футболчилар ўзларига келиши керак эди. Мана ўзгариш! Қилинган меҳнатлар самарасини бериш ўрнига, ишлар ортга қараб кетмоқда", - деди Воҳид Холбоев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар