UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи  0 17:03МЮ 62 миллион фунтга сотиб олган Матеус Куньянинг шартнома шартлари билан танишамиз  1 17:02Футзал. Ўзбекистон Кубоги финал. БМБ - "Оил Стар". Таркиблар маълум  0 16:38"Байер" "Ливерпуль"га иккинчи марта йўқ деди  2 16:05Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  5 15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  0 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  3 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  6 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  10 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  9 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  3 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда Янгиликлар

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда

Водий клублари 27-тур ўйинларига тайёргарликни бошлашди.
"Қўқон-1912": "Металлург" билан ўйин учун чипталар сотувда

Якшанба куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви учун чипталар сотувга чиқди. Чипталар 2 хил тоифада бўлиб 5000 ва 10 000 сўмдан сотилмокда.

Шунингдек, учрашувнинг бошланиш вақти ҳам маълум бўлди. Эртага соат 14:00да ўринбосарлар баҳси ўтказилса, асосий таркиб учрашуви 25 октябрь куни соат 15:30да бошланади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


"Нефтчи": Сардор Раҳмонов "Олмалиқ"қа қарши ўйнай олмайди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кейинги турни 26 октябрь куни сафарда "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда жамоага ҳимоячи Сардор Раҳмонов ёрдам бера олмайди. Сабаби футболчининг сариқ карточкалари сони 4тага етди.

Маълумот учун, "Нефтчи" 48 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.


"Андижон": Абдумалик Абдуллаев кейинги турни ўтказиб юборади

Олий лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" клуби навбатдаги турни ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Ушбу учрашувни мезбонлар ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.  Ўтган турда майдонга тушмаган Иброҳим Отахоновнинг дисквалификация эса якунига етди.


"Навбаҳор": "Бухоро" билан 17:00да бошланади

"Навбаҳор" кейинги турни Бухорода "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув режага кўра 25 октябрда эмас, 26 октябрда ўтказилади. ПФЛ қарорига кўра 27-турдан ўрин олган айрим ўйинлар бир кунга кечиктирилди. Шу сабабли жамоа "Бухоро" билан 26 октябрда куч синашади. 26 октябрь санасидаги учрашув соат 17.00да бошланишини айтиб ўтиш жоиз. Ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув эса соат 15.00да старт олади.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика