UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  0 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  1 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0

"Водий футболи": Бугун кичик дерби Янгиликлар

"Водий футболи": Бугун кичик дерби

Водий клублари 18-турга тайёргарликни якунлашмоқда.
"Навбаҳор" ва "Нефтчи": Бугун кичик дерби

Бугун ёшлар лигасининг 18-турининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади.

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бу турни ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши ўтказади. Айни пайтда ёш "лочинлар" 17 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда. "Нефтчи" ёшлари ҳисобида 19 очко бор, жамоа 11-ўринда.

Эртага олий лига доирасида асосий таркиб ўртасида ўйин Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.


"Андижон": "Олмалиқ"қа қарши ҳар иккала ўйин ҳам 17:00да бошланади

15 август куни олий лигада 18-тур учрашувларига старт берилади. Ушбу турда жамоамиз ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилади.

Иккинчи давра баҳсларида “Андижон” жамоасининг уй учрашувлари “Соғлом авлод” стадионида соат 18:30 да бошланаётганди. Аммо 15 август куни “Олмалиқ” жамоасига қарши кечадиган ўйин соат 17:00 да бошланади. Шу боис 15 август куни барча футбол мухлисларини “Соғлом авлод” стадионига таклиф этамиз.

Бугун ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда соат 17:00 да бошланади.


"Қўқон-1912": "Насаф" билан ўйин 17:00да бошланади

16 август куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашув бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Мазкур ўйин чипталари стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар икки хил тоифада бўлиб 5000 ва 10000 сўмдан сотилмоқда. Учрашув 16 август куни соат 17:00да бошланади.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика