UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  15 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  225 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5

"Водий футболи": "Андижон" ва "Қўқон-1912" машғулотларни бошлашди Янгиликлар

"Водий футболи": "Андижон" ва "Қўқон-1912" машғулотларни бошлашди

Водий клублари қисқа муддатли таътилни якунлашди.

"Андижон": Машғулотлар бошланди

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан олий лигага қисқа танаффус эълон қилинган. 1 октябрь куни Наманганда “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувдан кейин футболчиларга 4 кун дам берилганди. Бугун жамоамиз ўз қароргоҳига йиғилиб машғулотларни бошлади.

25-турда жамоамиз 16 октябрь куни ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Мана шу ўйинга андижонликлар тайёргарликка бугундан киришдилар. “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида жамоамиз назорат учрашуви ўтказиши ҳам мумкин. Жароҳат туфайли бир неча кун даволаниш билан банд бўлган Расул Раҳмонов бугундан таркибга қўшилиб машғулотларни бошлади.


“Қўқон-1912” машғулотларга киришди

Ғузордаги учрашувдан кейин футболчиларимизга кичик таътил берилганди. Ўша таътил якунланиб, машғулотлар бошланди. Кеча соат 16:00да “Қўқон-1912” аъзолари “Марказий” ўйингоҳда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.

Кеча жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланиб бораётган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси – Қувондиқ Рўзиев туғилган кунини нишонлади. Машғулотдан олдин клуб аъзолари ушбу футболчимизни таваллуд айёми билан табриклашди.

Кечаги машғулот бир ярим соат давом этди. Бугундан эътиборан Рустам Абдуллаев шогирдлари кунига икки маҳалдан шуғулланишади. Чемпионат баҳслари якунига етган сари қўлга киритиладиган ҳар бир очконинг қиммати ошиб бораверади. Буни яхши англаган вакилларимиз машғулотларга зўр беришмоқда.

Жамоамиз Ғузор шаҳрига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг жароҳат олгани туфайли катта йўқотиш билан борганидан хабарингиз бор. Лекин шундай бўлса-да, бир очко қўлга киритилгани таҳсинга лойиқ. Бугунги кунга келиб, жароҳатланган ўйинчиларнинг аксарияти сафга қайтган. Фақат кечаги машғулотда Баҳодир Акрамов ва Фурқат Ҳасанбоевлар якка ҳолда шуғулланишди.

Олий лигада юзага келган кичик танаффусда ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик мақсадида мураббийлар штаби назорат учрашувини ўтказишга қарор қилган. Айни дамда спарринг рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу учрашув 9 октябрь кунига режалаштирилган. Рақиб ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика