UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. Марказий ўйинда "Наполи" ўз уйида "Милан"ни мағлуб этди  0 00:21Унаи Эмери "Астон Вилла"да "Челси" ҳужумчисини кўрмоқчи  1 23:57Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди  1 23:30РПЛ. "Зенит" "Рубин"га жавобсиз 4 та гол урди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:58А Серия. "Интер" ўз уйида "Удинезе"дан устун келди  1 22:25Англия кубоги. "Ман Сити" иродали тарзда "Борнмут"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Сариқ карточка олган Ҳусанов танаффусда захирага олинди  133 21:55"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг юлдуз ҳужумчиси учун "Бавария" билан баҳслашади  1 21:28Ла Лига. "Барселона" "Жирона"га 4 та гол урди, Левандовскидан дубль  50 21:03Жек Грилиш А Сериянинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин  1 19:55Амад Диалло қачон сафга қайтади?  0 18:55Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой сафарига ҳозирлик кўрмоқда  0 17:46Расман: Андреа Берта "Арсенал"да  4 17:11Суперлига. 4-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  13 16:46Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Таиланддаги халқаро мусобақада иштирок этади  2 16:20Перес ўтган мавсумда EЧЛда ғалаба қозонгани учун "Реал"нинг ҳар бир футболчисига 900 минг евродан тўлаган  33

"Водий дербисида ҳақиқий "бомба" ўйин бўлади" - 25-тур олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Водий дербисида ҳақиқий "бомба" ўйин бўлади" - 25-тур олдидан мутахассис фикри

Эртадан бошлаб Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади.

Кумуш бронза ва элитада жон сақлаш йўлида интрига ҳали якунига етгани йўқ. Сўнгги икки турда қуйи ва кучли тўртлик жамоалари ("Пахтакор"дан ташқари) бор кучларини сафарбар қилишлари тайин. 

Биз эса одатдагидек эртанги тур олдидан мутахассис Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Қўқон-1912" - АГМК

20.11.2021, 14:00. Қўқон, "Марказий" стадион

- Ҳозирги ҳолатда турнир жадвалидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, АГМК учун уч очко сув ва ҳаводек зарур. Олмалиқликлар очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Чунки кумуш медаллари учун курашишмоқда. Бу ўйиндан кейин сўнгги турда "Сўғдиёна" билан ўйнашади. "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳар доим яхши ўйнайди. Бахтиёр ака фаолият олиб борган клубларида ҳар доим шароитдан келиб чиқиб курашувчан жамоа тузган. Мана шуни унутмаслик лозим. 

Имкониятлар: 40/60


"Сўғдиёна" -"Насаф". 

20.11.2021, 14:00. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 

- 25-турда жанг ва ҳиссиётларга бой ўйин бўлиши кутилаётган тўқнашув, деб айта оламан. Биринчи даврада Қаршида, Ўзбекистон кубоги чорак финалида нималар бўлганини кўргансиз. "Сўғдиёна" учинчи уринишда очко йўқотмасликка ҳаракат қилса керак. Бу ўйиндаги мағлубият жиззахликларни АГМК ва "Насаф"дан очколар борасида узоқлаштиради. Сўнгги турда Олмалиққа боради. Аҳамият берсангиз, "Насаф"нинг сафарда "Сурхон", ўз уйида "Қўқон-1912" билан ўтказган ўйинларида фарқ бор. Агар Термиздаги каби ўйин кўрсатса, "Сўғдиёна"нинг имкониятлари бироз баланд бўлиши мумкин. Майдон ҳолати "аждар"ларга тўсқинлик қилади, албатта. Жамоа чиройлик комбинацион футбол кўрсатади. Лекин кубокда майдонга қарамасдан пенальтидан гол уриб натижани таъминлаганди. 

Имкониятлар: 50/50

"Локомотив" - "Пахтакор".

20.11.2021, 16:15. Тошкент, "Локомотив" стадиони

- "Пахтакор" чемпион бўлгани билан, Тошкент дербиси номи бор. Бу тўқнашувда, "Локомотив"нинг имкониятларини юқори баҳолайман. Жамоа ўз уйида ўйнайди. Питер Хюистра кўпроқ ёшларга имконият бермоқда. Ёш ижрочилар тушгани билан клуб шаъни учун астойдил ҳаракат қилишлари аниқ. 

Имкониятлар: 60/40

"Бунёдкор" - "Сурхон".

20.11.2021, 16:15. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони

- Ушбу баҳсда тарози палласи кўпроқ "Бунёдкор"га ён босмоқда. Жамоа ўз майдонида доим яхши ўйнайди, тўпни назорат қилади. Ҳар қандай рақиб "Бунёдкор" стадионида қийналади. Бироқ "Сурхон" 22 очко жамғарган бўлса ҳам, Суперлигада қолишни тўлиқ ҳал қилмаган. Шу боис лоақал дуранг учун ўйнашади. "Насаф" билан уйда яхши ўйин кўрсатди. 

Имкониятлар: 60/40

"Андижон" - "Навбаҳор"

21.11.2021, 14:00. Андижон, "Бобур Арена". 

- Бу ерда нафақат "Андижон" ғалаба учун борини беради, балки "бомба" водий дербиси ҳам кутиб турибди. Шу куни Намангандан ҳам кўплаб мухлислар келиши кутиляпти.  Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан стадиондан ўйинни минглаб ишқибозлар кузатиб боради. "Андижон" ўз мухлислари билан исталган жамоани ютишга қодир. "Навбаҳор" сафида тажрибали ва маҳоратли ижрочилар йиғилган. Уларда биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам реванш олиш ҳисси бўлади. Жон сақлаш учун курашаётган "бургутлар"га очко жуда зарур. Шу куни майдонда тенгкураш кечса керак, деб ўйлайман. 

Имкониятлар: 50/50


"Машъал" - "Қизилқум".

21.11.2021, 14:00. Муборак, "Баҳром Вафоев" стадиони

- "Машъал" ўз майдонида тўп тепади. Уйда катта кучни ишга солади. Ҳозир шу ўйинда очко ишлаб олмаса, охирги ўйинда Термизга бориб қийналади. 

Имкониятлар: 60/40

"Металлург" - "Турон".

21.11.2021, 16:15. Бекобод, "Металлург" стадиони

- "Металлург" янги мураббий келгандан кейин ёмон ўйнамаяпти. Ўйлайманки, жамоани бемалол тайёрлай олади. Чунки ФИФА кунларида унда анча вақт бўлди. "Турон"да Игорь Шквирин кетди. Ҳозир Баҳром Ҳакимов бошқармоқда. Икки жамоа сафида яхши футболчилар бор. Бекободликлар ўзига ярашадиган ўринда эмас. Иккинчи даврада 1та ғалаба жуда кам дегани. 

Имкониятлар: 60/40


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика