UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  18 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  4 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  13 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  5 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  1 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  42 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  4 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  27 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  3

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда Янгиликлар

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда

Водий футболига оид хабарларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда

Олий лига 12-турида сафарда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба (2:1) “Андижон” учун бу мавсумдаги меҳмондаги илк ютуқ бўлган эди. Шу учрашувдан кейин жамоа Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинига тайёргарликни бошлаб юборди. Айни пайтда машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидаги илк учрашувни ўз майдонида ўтказади, рақиб эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси.


“Навбаҳор”: Жамоа пойтахтга йўл олди

Наманганликлар режага кўра бугун потахтда йиғилади ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлайди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов МТЖда эканлиги боис, машғулотларни унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Хислат Чилматов ўтказади. Бахтиёр Аъзамовични ҳам Тошкентда эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бош мураббий жамоасининг машғулотларидан хабардор бўлиб боради.
Айтганча, жарохат сабаб сафдан чиққан ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ҳам ушбу Тошкент йиғинида жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.


“Нефтчи”: Жамоага 11 июнга қадар дам берилган

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 12-турида “Олмалиқ”ни мағлуб этган эди. Ана шу учрашувдан кейин жамоага 11 июнга қадар дам берилди. Кичик танаффусдан сўнг жамоа кейинги баҳсга тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: “Сўғдиёна”га қарши баҳсга Тошкентда тайёргарлик олиб борилмоқда

Қўқонликлар кеча Тошкентда йиғилди ва машғулотларга киришди. 12 июнь куни жамоа Зоминда “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак баҳсга пойтахтда ҳозирлик кўрилмоқда. Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоа режага кўра эртага Янгиерга йўл олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика