Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"
28 сен 2025 17:06
Янгиликлар
Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"
"Метрополитано"га ташриф буюриш? Бу математика каби эмас - ҳамма нарса мукаммал ва муаммосиз бўлавермайди. Баъзида кучли зарба қабул қилиб олганингда, ундан ижобий хулоса чиқаришга ҳаракат қилиш керак. Мақтов сени заифлаштиради дейишади-ку. Бугун биз ҳақиқат билан дуч келдик. Сабаби биз ҳали ҳамон шаклланиш босқичидамиз. Жамоа ҳали ўсиши ва кучайиши керак, бугун бу нарса сезилди. "Атлетико" кучлироқ эди. Биз фақат бошимизни эгиб, янада қаттиқроқ меҳнат қилишимиз керак. Бу ғалати кайфиятни, мағлубиятдан кейинги ғазабга айлантиришимиз керак. Бугунги ўйинни ҳазм қилиши керак. Эртага эса янги куч ва энергия билан Олма-отага учамиз, у ерда уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Кейин эса "Вильярреал", танаффусга олти очко тўплаб чиқишга интиламиз", - деди Дани Карвахаль дербидан сўнг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар