Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади
25 янв 2022 21:34
Янгиликлар
Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади
Туриннинг "Ювентус" клуби Душан Влаҳович трансферидан сўнг "Кальяри" ярим ҳимоячиси Наитан Нандесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, трансфер ойнасининг қолган кунларида айнан уругвайлик футболчи туринликларнинг асосий мақсади бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ўйинчи "Кальяри"да учинчи мавсумини ўтказмоқда. Аввалроқ футболчи Уругвай ва Аргентина чемпионатларида тўп сурган.
Жорий мавсумда Нандес Италия чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатма амалга оширган. Германиянинг Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар