"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025, 11:36
"Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси вингери Жереми Доку "шаҳарликлар" сафида жуда самарали мавсум ўтказмоқда.

"Шаҳарликлар" аъзоси Премьер-лигада бир неча муҳим кўрсаткичлар бўйича етакчи ҳисобланади.

"Opta" статистик портали маълумотларига кўра, Доку жорий мавсум барча мусобақаларда АПЛ футболчилари орасида дриблинглар сони (138), рақиб жарима майдонида тўпга тегинишлар (136) ва ўйиндан яратилган голли вазиятлар (49) бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бельгиялик вингер жорий мавсум 22 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta