UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  2 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  60 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Владислав Павленко: «Яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик» Янгиликлар

Владислав Павленко: «Яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик»

Чемпионат бошланишига оз вақт қолганида «Навбаҳор» таркибига қабул қилинган украиналик ярим ҳимоячи Владислав Павленко секин-аста наманганликлар ўйинига мослашиб бормоқда.

Майдон марказида тўп сураётган легионернинг дастлабки учрашувлардаги ҳаракатлари кўпчилик мухлисларга манзур бўлмоқда. «Сўғдиёна»га қарши ўйинда Павленко гол уриш учун жамоадошларига бир нечта имконият яратиб берди. Шундай бўлсада, мезбонлар жиззахликлар дарвозасига йўл топа олишмади. Учрашув якунига етгач, футболчининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

- Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Лекин, нима сабабдан гол ура олмаганимизни тушунмаяпман. Омадимиз чопмади деб ўйлайман. Гувоҳи бўлганингиздек, ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Ҳисобни очиш учун рақиб дарвозаси олдидан кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Лекин, вазиятларни голга айлантира олмаганлигимиз сабабли бугунги учрашувда қимматли очколарни бой бердик. Ғалаба қозона олмаганлигимизга балки ишонч етишмагандир. Ахир қандай имкониятлардан фойдаланмадик. Нима сабабдан омадимиз юришмаётганлигини тушуна олмаяпман. Ўйин бошларида вазиятларни голга айлантирганимизда, йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, - дейди Павленко.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика