Владислав Павленко «Машъал»да

Narzulla Saydullayev
14 июл 2016, 16:39
Муборакликлар ҳам иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборди.
Жамоа аъзолари Янгиердаги базада йиғин ўтказмоқда. Таркибга аввал хабар берганимиздек, «Цементчи»нинг қорақалпоғистонлик ҳужумчиси Нурлибек Таласбоев келиб қўшилган. Ундан ташқари украиналик Владислав Павленко ҳам иккинчи даврани «газчилар» сафида ўтказишга яқин. Боиси 22 ёшли марказий ҳимоячи айни дамда «Машъал» йиғинида иштирок этмоқда. Мавсумнинг биринчи қисмини «Навбаҳор»да ўтказган Павленко 9та учрашувда майдонга тушиб, жами 693 дақиқа харакат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia