UZ

Витор Роке тез орада "Барселона" сафига қўшилади Янгиликлар

Витор Роке тез орада "Барселона" сафига қўшилади

Форвард чоршанба куни Каталония пойтахтига етиб келиши керак.

Бразилиянинг "Атлетико Паранаэнсе" ҳужумчиси Витор Роке тез орада Испаниянинг "Барселона" жамоаси сафига қўшилади, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабар қилинишича, 18 ёшли Роке чоршанба куни "кўк-анорранглилар" таркибига қўшилиши керак. Бразилиялик футболчи Европага оиласи билан келиши кутилмоқда.

Витор Роке жорий мавсум "Атлетико Паранаэнсе" сафида 43 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика