UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Хомяковсиз "Андижон" ўз майдонида мағлуб бўлди, Сурхон эса сафарда Абрамов жамоасига ютқазди  0 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  2 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  3 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"

Coca Cola Суперлиганинг 20-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин стартида ишлар унчалик ўхшамади. Чунки бир ой бўлди-ки, расмий ўйинларда иштирок этмадик. Шунингдек, бир қанча йигитларда ҳаяжон ҳам сезилди. Ўйин бошида кимлардадир ваҳима сезилди, кейин барча ўзини тиклаб олди ва назорат қилишни бошлади. Хурсандман, бугун нафақат голлар урдик, балки, яхши ўйин ҳам намойиш қилдик. 

- Ўйинлар орасидаги вақтнинг катталиги бугунги ўйинда қанчалик сезилди?

- Айтганимдек, таъсири катта бўлди. Ўйин бошида кераксиз жойларда тўп йўқотдик. Йигитлар тонусдан чиқиб қолгани сезилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўзларини ҳам назоратга олиб, тўп билан бўлиб, яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, бу ҳолат ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин ярмига келганда биз бирдам коллектив сифатида кўрина бошладик, босимни оширдик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, натижага эришдик. 

- Грузиялик Никабадзенинг ўйини ҳақида.

- Улар керакли кўрсатмаларни, ўзларининг функцияларини бажаришмоқда. Улар гол уришлари, муҳим пасларни беришлари керак. У бугун ушбу вазифасини қойилмақом тарзда бажарди. Гиоргидан мамнунман, бугун иккита гол урди. Учинчисини эса ҳисоблашмади. Сабабини билмайман, эпизодни кўрмадим. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги почин билан табрикладим. Энди у навбатдаги учрашувини янада ишончлироқ тарзда ўтказади.

- Кейинги ўйин асосий рақобатчига қарши сафарда ўтказилади. Бу ҳақда нима дейсиз?

- "Насаф" - катта мақсадли жамоа. Уларнинг ўйинлари яхши. Бўлажак учрашув барча учун оғир ўтади. "Насаф"ни тахлил қилиб чиқамиз, улар қай тариқа ўйин қуришади, қандай қилиб кескин ҳужумлар уюштиради. Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Барча ғалабаларни мухлислар учун бағишлаймиз. Улар трибунани тўлдириб, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Уларга миннатдорлик билдираман.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика