UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  1 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  0 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  3 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  79 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  82 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   27 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  24 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0

Виталий Левченко: "Совриндорлар қаторидан ўрин олсак, бундан фақат хурсанд бўламиз" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Совриндорлар қаторидан ўрин олсак, бундан фақат хурсанд бўламиз"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Турон" — "Нефтчи" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун шиддатли ўйин гувоҳига айландик, сабаби бир вилоятнинг икки жамоаси ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша кескин руҳда ўтади. Бугун пенальти ҳам, четлатишни ҳам кўрдик. Шу боис, ўйин мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Бугунги матонатли ғалаба билан жамоани табриклайман.

- Бугунги ўйинда пенальти белгиланиши ва қизил карточка шубҳали бўлмадими?

- Тўғрисини айтсам, пенальти белгиланган вазиятда футболчимизнинг зарбасини кўрдим. Аммо тўп рақиб футболчисининг қўлига теккан-тегмаганини кўрмадим. Ҳакам ВАРни кўрди ва пенальти белгилади. Тўп қўлга теккан ё аксинча бўлганини мен турган жойдан кўриб бўлмасди. Бу майдондаги ҳакам ва ВАР қарори эди. Қизил карточкага келсак, билмадим, биз вазиятни кўрдик, тўқнашув содир бўлди. Ҳакам чўнтагидан қизил карточкасини чиқарди. Бу унинг қарори.

- Лутфулла Тўраев қайдномага ҳам киритилмади. Бу унинг ўтган ўйинда пенальтидан гол уролмагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаби борми?

- Тўраев кечаги ўйинолди машғулотларида оёғида оғриқ ҳис қилди, унинг кичик жароҳатини жиддийлаштирмаслик мақсадида унга дам беришга қарор қилдик. Лутфулла жамоа сардори, у биз билан шу ерда, энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўради.

- Олдинда икки тур қолди. Ёшларни синаб кўриш режангиз борми?

- Бугун гувоҳи бўлган бўлсангиз, Валиев майдонга тушди. Биз U-21 жамоадан кўплаб ёшларни жалб қиляпмиз. Машғулотларда улар мослашиб боради. Аммо бу тез содир бўладиган жараён эмас, чунки ёшлар футболидан катталар футболига ўтиш мураккаб жараён ҳисобланади. Шу боис, биз умидвор бўлган ёшлар бор. Кейинги турларда уларга кўпроқ имконият тақдим этилиши мумкин.

- Бугун Жўрабоев захирада қолдирилди, унинг ўрнини Ларин эгаллади. Бироқ кўп хатога йўл қўйди. Ҳимоячининг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Ларин узоқ вақт ўйнамаганди, энди-энди майдонга туша бошлади. У учрашувни асабий руҳда бошлади, кўп хатога йўл қўйди, аммо кейинчалик йишитларнинг ўзи уни тинчлантиришди. Танаффусда эса ундан босиқликни ва мутаносиб ўйин намойиш этишини сўрадик. Унинг ўйинга киришиб кетиши учун вақт керак. Ҳа, ҳимоячининг хатога йўл қўйган пайтлари бўлди, бироқ бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмади. Ҳимоячилар ўз дарвозасига тўп киритилишига йўл қўймаса, ўз масъулиятини бажарган ҳисобланади.

- "Нефтчи"да совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти сақланиб қолганми?

- Биз қабул қилиб олинган икки мағлубиятдан кейин ҳам таслим бўлмаймиз, лекин бу натижалар жуда аламли бўлди ва психологик таъсир ўтказди. Бироқ бугунги ўйинда йигитлар ҳали таслим бўлмаганликларини кўрсатиб қўйишди. Жамоада яхши кайфият ҳукмрон. Биз ўзимизга боғлиқ нарса учун курашамиз. Майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Совриндорлар қаторидан ўрин олсак, бундан фақат хурсанд бўламиз.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика