Виталий Левченко: "Ўйиндан кейин мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат"
07 окт 2023 23:43
Янгиликлар
Виталий Левченко: "Ўйиндан кейин мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат"
Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эдик. Тўғри, ёмон ўйнамадик, аммо баъзи вазиятларда концентрация етишмади. Муҳим вазиятлардаги бу камчилик бизга голлар олиб келди. Ўйин тенг кечди. Омад бугун "Насаф"га кулиб боқди.
- "Насаф" сизда қандай таассуротлар қолдирди?
- "Насаф" яхши жамоа. Ўзингиз ҳам биласиз-ку.
- Сизга нима етишмади?
- Концентрация.
- Ўйин охирида нима юз берди? Аксарият мураббийлар ўйиндан кейин рақибни ғалаба билан табриклайди ва мағлубиятни тан олади...
- Мен рақиб жамоа мураббийини кўрмаганга олмадим. Ўйиндан олдин мураббийлар кўришмаса бу нарсага оддий қаралади. Ўйиндан кейин қайсидир мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Ҳамманинг ўз ҳуқуқлари бор. Сизлар мени нимададир айблаяпсизларми? Мураббий ўйиндан ҳафсаласи пир бўлди ва ичкарига кириб кетди. Нега менга провокацион саволлар беряпсизлар?
- Абдулло Олимов ва Суннатиллонинг деярли майдонга тушмаётгани нима билан боғлиқ?
- Жароҳат, улар хатто бу ерга келишмади ҳам.
- "Нефтчи"нинг мавсум олдидаги вазифаси сақланиб қоладими?
- Яна қайтараман, мен оммани тўлқинлантириб ёборадиган гаплар гапиришни истамайман. Мен тартибли инсонман. Мавсум охирида "Нефтчи" нечанчи ўринда бўлишини кўрамиз. Ўшанда "Нефтчи" нечанчи ўринни олганини айтаман.
Фикрлар