UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   8 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  18 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзларинг кўрдинглар, бугун "Металлург" бизга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Оғир ўйин, вазиятларни юзага келтириш осон бўлмади. Шундай бўлса-да, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда натижага эришдик. Йигитлардан миннатдорман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга жамоамиз номидан алоҳида рахмат айтаман.

- Манучеҳр Сафаров, Диёр Туропов каби футболчиларни ўйин бошиданоқ туширса бўлмасмиди?

- Футболда рақобат керак. Рақобат бор жойда футболчи ўсишга эришади. Таркибдаги барча футболчиларга имконият беришимиз керак. Ҳали олдинда узоқ мавсум бор, барчанинг жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб боришимиз зарур. Футболчи кетма-кет ўйнайверса ёки яна кимдир захирада қолаверса, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади.

- Билолхон Тошмирзаевнинг алмаштирилишига сабаб нима? У кўрсатган ўйиндан қониқмадингизми?

- Йўқ, уни карточка хавфи бор экани учун алмаштирдик. Жуда кўп вазиятларда иштирок этди. Тошмирзаев тезкор футболчи, биринчи бўлимда унинг тезкорлигидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил этишни режа қилгандик.

- Манучеҳр Сафаров иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Нега ўйин бошиданоқ асосий таркибга киритилмади?

- Сафаров етакчи футболчи. Секин-секин жамоамизга мослашиб бораяпти. Ҳали олдинда ундан кўп нарсаларни кутаяпмиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика