UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Нефтчи" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда асабий ва қийин ўйин бўлди. Буни кўпчилик кўрди. Чемпионат охирида ҳамма бор кучини бериб ҳаракат қилмоқда. Осон рақибнинг ўзи қолмади, барча очко йиғишни ўйламоқда. Ҳозир вазият шундайки, ҳар бир ўйин биз учун олти очколи. Жамоамизни ғалаба билан табриклайман ва ишлашда давом этамиз.

- Суперлига тугашига 5та тур қолди. "Нефтчи"нинг чемпион бўлиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Курашишда давом этяпмиз. Кучли бешликда ким бўлса ҳамма курашяпти. Шунингдек, пастдагилар ҳам ҳаракат қилмоқда. Айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин биз учун қийин бўлади. Чунки бизга қарши ҳамма жиддий ҳозирлик кўряпти. Менимча, кимда характер кучли бўлса, шу жамоа чемпион бўлади.

- Анвар Ғофуровнинг ҳолати қандай? Унинг жароҳати жиддий эмасми?

- Шифокорлар биринчи ёрдам кўрсатиб елкасига муз қўйишди. Энди эса аппаратга тушиши керак бўлади. Тиббий хулоса чиққач у ҳақда нимадир дея оламан.

- Бугунги ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда жамоамиз мухлисларига. Чунки "Нефтчи" ишқибозларига қойил қолмасдан илож йўқ. Улар ҳар бир ўйинда бизни қўллаб туришибди. Ўз навбатида биз ҳам ишқбозлар ишончини оқлашга ҳаракат қиляпмиз.

- "Нефтчи"нинг ғалабали ўйинларини буёғига Сиз ҳам мухлислар билан бирга нишонламасангиз бўлмайди.

- Мен ҳар доим ишқибозларни ҳурмат қиламан. Ушбу айтган гапингизни эса албатта инобатга олиб қўяман.

- Эшитишимизча, Сиз клуб билан шартномани яна 2 йилга узайтирар экансиз.

- Келинг, ҳозирча бу саволни очиқ қолдирамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
20 окт 07:23:33
Холмирзаев Комил
АГАР НАСАФ ЧЕМПИОН БУЛА ОЛМАСА УНЧА МАЛОМАТ КИЛИШМАЙДИ ЛЕКИН НЕФТЧИ ЧЕМПИОН БУЛА ОЛМАСА ШУ ТАРКИБ КАТТА БЮДЖЕТ БИЛАН КЕЧИРИЛМАСА КЕРАК НАСАФНИ ЧЕМПИОН БУЛИШИ УЗ КУЛИДА КОЛГАН УЙИНЛАРИНИ ЮТСА САВОЛ ЙУК НЕФТЧИ БОШКАЛАР НИ ХИЗМАТИГА УМИДВОР
+1   
19 окт 23:28:54
From Earth
FIFA MANAGER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Левченко чемпион бўлса хам хурмати борида Нефтчидан кетиши керак! Тан олиш керак хозирги Нефтчи таркибига суперлигадаги унча мунча клуб қаршилик қила олмайди, лекин ўйин сифати жуда паст! Насаф, Динамо ва Пахтакорни ўйинида мазмун бор озгина бўсаям! Нефтчини шу таркибига зўр тренер бўлса борми, дахшатли клубга айланса керак!
➕➕➕ Бу таркиби билан чемпионатда пешқадам бўлиши, энг яқин таъқибчисидан камида 3-4 очко олдинда юриши мумкин эди. Ўйин тактикаси ур-теп-йиқит-ёт-думала-аутга чиқардан иборат. Бундай "тактикаси" билан қолган беш ўйинни барчасида ғалаба қозониши қийин.
+1   
19 окт 22:58:29
FIFA MANAGER
Левченко чемпион бўлса хам хурмати борида Нефтчидан кетиши керак! Тан олиш керак хозирги Нефтчи таркибига суперлигадаги унча мунча клуб қаршилик қила олмайди, лекин ўйин сифати жуда паст! Насаф, Динамо ва Пахтакорни ўйинида мазмун бор озгина бўсаям! Нефтчини шу таркибига зўр тренер бўлса борми, дахшатли клубга айланса керак!
   
19 окт 23:30:33
From Earth
FIFA MANAGER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Левченко чемпион бўлса хам хурмати борида Нефтчидан кетиши керак! Тан олиш керак хозирги Нефтчи таркибига суперлигадаги унча мунча клуб қаршилик қила олмайди, лекин ўйин сифати жуда паст! Насаф, Динамо ва Пахтакорни ўйинида мазмун бор озгина бўсаям! Нефтчини шу таркибига зўр тренер бўлса борми, дахшатли клубга айланса керак!
Бугунги ўйин статистикаси Левченкони тактикаси яхши эмаслигини кўрсатиб берди
-1   
19 окт 23:40:53
Аброр Ибрагимов
Нефтчини зур килган иши жамоага Анвар Бердиевни кайтаргани булли жамоага канакадир файз кайтди футболчиларга ишонч пайдо була бошлади ман шунга амин булдимки жамоада барибир жонини бериб уйнаган футболчилар кейинчалик мураббий булиб ишлаши керак экан чунки улар жамоани ДНК асини билади. Левченкога койил колиш керак хамма гранд жамоаларни ютопти бошка Детский мураббийларни олиб келамиз демасдан Левченкони узи билан яна шартномани узайтириш керак. Фаргона ахлига Галаба муборак!!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика