UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  12 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2

Виртуал футбол бўйича "UCG-FIFA CUP" Республика очиқ турнири старт олмоқда Янгиликлар

Виртуал футбол бўйича "UCG-FIFA CUP" Республика очиқ турнири старт олмоқда

ЎФФ ва ПФЛ қўллаб қувватлаши ёрдамида "Virtual Football" компанияси томонидан Playstation 4 FIFA16 бўйича "UCG-FIFA CUP" Республика очиқ турнири ташкил этилмоқда.

Республика Гранд финали Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва ундаги TOP 20 ўйинчилар FIFA17 дан старт оладиган "PCFL" Олий лигасига, TOP 36 эса "PCFL" биринчи лигасига йўлланма оладилар.

Турнирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистонда кибер футболни ривожлантириш ва ёш футбол ишқибозларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш.



Саралаш баҳслари Тошкент, Фарғона, Урганч, Қарши, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти вакиллари учун саралаш пойтахтда ўтказилади.

Фарғонада водий аҳли учун, Бухорода Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари вакиллари учун, Самарқандда Самарқанд, Гулистон ва Жиззах вилояти иштирокчилари учун, Қаршидаги саралаш Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти вакилларига, Урганч шаҳридаги саралаш баҳслари эса Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари учун ўтказилади.

Саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Гранд Финал" мусобақасида иштирок этишади. Эслатиб ўтамиз, мусобақада 18 ёшга тўлмаганлар иштирок эта олишмайди.

Ташкилотчи "Virtual Football" компанияси.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика