Винисиус учун бир қатор Европа клублари даъвогарлик қилмоқда

Alisher
10 май 2021, 07:06
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор Европа клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Винисиусга "Рома", "Тоттенхэм", "Вулверхэмптон", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Transfermarkt портали ўйинчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Бразилиялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Desmarque

Сўнгги янгиликлар

Барча ›