Вильмотс ишни дарахт экишдан бошлади
28 май 2019 12:11
Янгиликлар
Бундан буён бельгиялик мутахассис Марк Вильмотс эронликларга устозлик қилади. Эрон футбол федерацияси 50 ёшли мураббий билан ЖЧ-2022 охиригача шартнома имзолади. Шартнома шартларига кўра, Вильмотс йилига 1 миллион евро миқдорида маош олади.
Марк Вильмотс терма жамоа ва федерация ходимлари билан танишиш мақсадида Теҳронга ташриф буюрди ва ишни болалар спорт майдончасида кўчат ўтқазишдан бошлади. Бу мураббий қўл остида Эрон терма жамоаси дастлабки ўйинини 6 июнь куни Сурияга қарши ўтказади. Мазкур ўртоқлик учрашуви "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг форслар Сеулга йўл олиб, 11 июнда Жанубий Корея билан беллашишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар