UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди" Янгиликлар

Виллиан: "Украина финалга лойиқ эди. Биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Сўнгги пайтларда умримиз меҳмонхонада ўтди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси дарвозабони Виллиан сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда қийин ўтказдик. Биз ҳали бунчалик машаққатга дуч келмагандик. Ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. Украина ажойиб ўйин кўрсатди. Афсуски, баъзи хатоларга йўл қўйдик ва бу ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборишимизга олиб келди. Бу эса ҳолатимизни янада оғирлаштирди. Аммо бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу боис, керакли натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлигини яхши билардик. Жамоамиз бирдамлик кўрсата олади. Биз ғалабага лойиқ эдик. Украина ҳам финалда иштирок этишга лойиқ эди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, энди дам оламиз ва нариги қарама-қаршиликда нима бўлишини кўрамиз.

Бугун кутилгандек ўйин кўрсата олмаганимизга чарчоқ таъсир қилди, чунки биз нафақат жисмонан, балки руҳан чарчаганмиз. Турнирга жиддий тайёргарлик кўрдик. Икки ой Бразилияда машғулотлар ўтказдик, кейин кетма-кет сафарлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Бизнинг умримиз меҳмонхонада ўтадиган бўлиб қолди ва оғир ўйинлар туфайли жисмоний толиқиш бошланди. Бугун, афсуски, биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмадик, аммо иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Муҳими, иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун куч топа олдик ва ўйин тизгинини ўзгартирдик. Натижада ғалаба қозондик. 

Бразилия жаҳон чемпионатларида ҳужумкор ўйини, маҳоратли ва юқори дриблингга эга ўйинчилари билан диққат марказида бўлиб келган. Аммо мазкур мундиалда асосий кучимиз — ҳимоя эканлиги намоён бўлди. Биз ҳамиша яхши ҳимояланганимиз учун турнир давомида кам гол ўтказиб юбордик. Шундай экан, яхши мудофааланиш ва ҳимоядан ҳужумга ўта олиш мувозанати бизни финалга олиб чиқди. Шундай экан, ғалабалар ва унвонлар тажрибасига асосланиб, ҳимоя ҳар доим ҳужумдан кўра муҳимроқ эканлигини қайд этмоқчиман", деди терма жамоа асосий дарвозабони.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика