UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  2 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  4 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  2 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8

Виллаш-Боаш: "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсга тайёрмиз" Янгиликлар

Виллаш-Боаш: "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсга тайёрмиз"

"Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳс олдидан "Шанхай SIPG" устози Андре Виллаш-Боаш учрашув борасида фикр билдирди.

"Бу клуб мураббийлари учун яхши пайт эмас, чунки бир неча кун олдин халқаро баҳслар бўлиб ўтди. Одатда эртангига ўхшаш баҳсларга тайёрланиш учун мураббийларга кўпроқ вақт керак бўлади.

Аммо бизда ижобий янгилик бор, футболчиларимиз халқаро ўйинларида жароҳат олишмади. Терма жамоаларга жалб этилмаганлар базамизда шуғулланишди ва улар яхши ҳолатда. Эртанги баҳсга тайёрмиз.

Рақибимиз кучли ва бу ўйин биз учун оғир ўтади. "Эвергранд" нафақат Хитой балки Осиёда ҳам грандлар сафига кириб олди. Келажакда биз ҳам ушбу муваффақиятларга эришамиз деб ўйлайман. Аммо ҳозир ўйинни яхши ўтказиш ҳақида ўйлаяпман. Агар ғалаба қозонсак уларда кетма-кет 2 та мағлубият бўлади. Бу қийин бўлиши аниқ, лекин бу биз учун яхши имконият. Бироқ бу эндигини учинчи тур ўйини эканлигини ҳисобга олиб, хаддан ташқари кўп куч сарфламаслигимиз лозим" - дейди Андре Виллаш-Боаш.

Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг.

"Гуанжоу Эвергранд" ҳамда "Шанхай SIPG" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 16:35да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика