UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  0 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  9 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  35

Виктор Кумиков - май ойининг энг яхши мураббийи Янгиликлар

Виктор Кумиков - май ойининг энг яхши мураббийи

championat.asia талқинига кўра май ойининг энг яхши мураббийи деб "Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков тан олинди.

Баҳор фаслининг сўнгги ойида "Олмалиқ" олий лигада тўртта ўйин ўтказиб умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Дастлаб жамоа ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Муборакда номдор клублар мағлубиятга учраб қайтаётган бир пайтда "Олмалиқ" сафарда "Машъал" билан дуранг қайд эта олди - 0:0.

Тошкент вилояти дербисида "Металлург" 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ниҳоят ойнинг охирги ўйинида "Олмалиқ" Ғузорда "Шўртан"ни таслим қилиб қайтишнинг уддасидан чиқди.

Эътибор қилганингиздек, ўтган ойда Кумиков шогирдлари олий лигада ўз дарвозасидан умуман гол ўтказгани йўқ. Бошқа ҳеч бир клуб ўтган ой бундай натижа билан мақтана олмади.

Ўтган ойда "Локомотив" мураббийлар штаби, Жасур Абдураимов "Пахтакор" ва Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912" ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Динамо" мураббийлар штаби, апрель ойида "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов энг яхши бўлишганди.


 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика