UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  1 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  1 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  7 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Ўзингиз кўрдингиз, шиддатли ўйин бўлди. Бундай жамоалар билан ўйнаш доим бизга оғир бўлади. Уларда руҳий томондан ҳеч қанақа босим йўқ. Бизга эса ғалаба зарур. Уларда босим йўқлиги учун ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Бизда аксинча. Бироз асабий учрашув бўлди. Рақибда бир ярим тайм давомида биттагина зарба бўлди. Ўзимиз хато қилдик ва гол ўтказдик. Асосийси, ғалаба қозондик. Бундан кейин ҳам олдинга интиламиз. Кейинги ўйин ҳам осон бўлмайди. Чунки навбатдаги рақиб “Янгиер”.

-  Тўғри, “Андижон” ютди. Аммо ғалабадан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Биламизки, сизни тактикангиз асосан қанотлардан тўп узатилиши орқали амалга ошади. Бир хил тактикадан фойдаланиляпти...

-  Бошқа мураббий ва футболчиларни олиб келинглар! Яхши ўйинчиларни сотиб олинглар, хоҳласанглар “Барселона”га ўхшаб ўйнанглар. Менинг услубим эса шунақа. Яхши ўйнасанг ҳам баъзи одамлар бор, уларга ёқмайди. 99 фоиз ҳамма хурсанд. Мухлисларни, футболчиларни кўринг, барча қувонди. Ҳамма қарсак чаляпти...

-  Бугун негадир асосий ҳимоячилар - Илдар Маматказин билан Владимир Бубаньянинг ўйини унчалик қовушмади. Бунга нима дейсиз?

-  Тўғри, Илдарни биргина хатоси бўлди. Аммо биз 20 та имконият яратдик. Ҳар доим шунақа, ҳатто 10:0 га ютсак ҳам гапиришади. Ахир инсон бундай бўлмайди. Агар раҳбарият мени ишимдан қониқмаса, аризамни ёзишим мумкин. “Андижон” доим “Барселона” сингари ўйнганми? Сиз шундай ўйлайсизми? Худдики, мен келиб жамоанинг ўйини ўхшамай қолгандек...

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика