Виктор Кумиков: "Бугунги учрашув мен учун сўнггиси бўладими ёки бошқами буни фарқи йўқ"
27 май 2018 00:15
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Бугунги учрашув мен учун сўнггиси бўладими ёки бошқами буни фарқи йўқ"
“Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Виктор Кумиков ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.
Виктор Кумиков: - Наманганда ҳатто Бразилия терма жамоасига ҳам осон бўлмайди деб Миржалол Қосимов тўғри айтганди. Бу “Навбаҳор” жамоасини яхшилиги билан эмас балки бошқа сабаб билан боғлиқ. Натижадан қандай қилиб қониқиш ҳосил қилишим мумкин. Футбол контакт спорт тури саналади. Мавсум бошида ана шундай тарзда тўп суришга рухсат берилишини айтишганди. Бугун эса бир томонга бунга рухсат берилди, иккинчи томонга эса йўқ. Ҳакам кўп хуштак чалди. Бир сўз билан айтганда бошқача қоида асосида ўйин бўлди. Жамоа қандай тарзда тўп суришидан қатъий назар ҳаққоний тарзда ғалаба қозониши лозим. Бугунги учрашув мен учун сўнггиси бўладими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Чинданам шундай бўлса кетаман. Буни ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ.

Ўхшаш янгиликлар
21:55
Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди" 3
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар