UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  5 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:4) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда қувноқ ўйин кўрдик. Олтита гол урилди. Бир сўз билан айтганда, Кубокка хос учрашув бўлди. Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. "Бунёдкор" ҳам, биз ҳам фақат кейинги босқични кўзлаб майдонга чиққандик. Лекин омад биз томонда бўлди ва ғалаба қозониб ярим финалга чиқдик.

- Бугун умуман бошқа "Бухоро"ни кўрдик. Жамоангиз тинмай ҳужум уюштирди. Бундай иштиёқ қаердан пайдо бўлди?

- Таркибимиз яхши футболчилардан ташкил топган. Мен ўйиндан олдин жамоамиздаги ўйинчиларга Кубокда ғалаба қозониш яхши мотивация беришини ҳамда футболчилик фаолиятда ҳамма ҳам соврин юта олмаслигини таъкидладим. Финал сари икки қадам қолди ва ҳаракат қилсак бемалол ўзимизни кўрсата оламиз. Футболчиларимиз футбол ўйнашни билади, фақат ўзларини ишонтира олишса бас. Вақт ўтиши билан янада кучайиб борамиз. "Бунёдкор"нинг кучли томонларини билардик. Жамоа ёш ва футбол ўйнашни яхши кўради.

- Азизбек Амонов бугун "Бухоро"даги энг яхши ўйинини кўрсатди деган фикрдамиз. Сиз бу борада нима дея оласиз? Унинг собиқ жамоасига қарши тўп тепиши қўшимча куч бердими?

- Амонов аввалги ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Бугун эса янада яхши ўйин кўрсатди. Амонов бежизга ўз вақтида терма жамоага чақирилмаган. У футбол ўйнашни билади. Унга ҳам ўз кучига бўлган ишонч керак. Шунда янаям яхши ҳаракат қила олади. Агар шундай тўп тепишда давом этса, ҳали яна терма жамоага чақирилади.

- Ярим финалда ким билан дуч келишни хоҳлайсиз?

- Биз фарқи йўқ, чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Ким тушмасин, ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Балки бошқаларнинг "Бухоро"га қарши тушгиси келар. Шундай бўлса ҳам майли. Биз майдонга чиқиб ўзимизнинг футболни намойиш этамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
28 авг 11:28:52
Адхамжон Низамов
Тушунмадим.Кайфми булар.Тугрилаб куйинглар барака топгурлар.
   
28 авг 01:05:34
QosimNozimBavariyaChmpn
Kubok oʻyinlari doim qandaydir muxlislarni aldash uchun tashkil qilingan
   
27 авг 23:11:47
1994 Nurafshon
Карпенко Бухорода зур ишлаяпди бу сезиларли даражада куриниб колди
   
27 авг 23:09:22
1994 Nurafshon
Ва нихоят Бухоро мураббий топганга ухшайди тугриси бу жамоани Бакоев йигган таркиб зур єди Аммо Улугбек бу футболчиларни уйнатомае
   
27 авг 22:50:57
Ихтиёр
Виктор большое спасибо тебя сегодня очень хорошо футбол играли
   
27 авг 22:42:39
Aziz SHukurov
Расмларни ту́ґриланг.
   
27 авг 22:42:18
Aziz SHukurov
Расмларни ту́ґриланг.
-1   
27 авг 23:34:35
barselona7
Бухорони Суперлигадаги тақвими анча оғир экан. Бор эътиборни Кубокка қаратавериш керак.
-1   
27 авг 22:39:39
Aziz SHukurov
Бу Бухорони мураббийини фикрими ёки Бунёдкорними.Сайтдагилар ту́ґрилаб ку́йинглар
-1   
27 авг 22:35:28
Денис Захарьянц
bU Viktor Karpenkomas shekil
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика