UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  5 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1

Виктор Жалилов: "Иккинчи йиғинда якуний таркиб маълум бўлади" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Иккинчи йиғинда якуний таркиб маълум бўлади"

Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА сафари олдидан "Жар" стадионида ўзининг сўнгги машғулотларини ўтказди.

Машғулот якунига етгач, катта мураббий Виктор Жалилов йиғин ҳақида қисқача ахборот берди.

"Ҳозирда 28 нафар футболчи билан машғулот олиб боряпмиз. БААдаги биринчи йиғин якуний таркибга ойдинлик киритади. Эртага бошланадиган машғулотларимизда барча футболчилар қатнашадилар ва биз у ерда БААнинг "Ал Васл" жамоаси ҳамда Япония ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Эътиборни дам олишдан қайтган футболчиларимизни ҳолатини тиклашга қаратамиз", - дейди Виктор Романович.

- Алибоев ва Машарипов нима учун машғулотларда йўқ?
- Икром Алибоевда кичик жароҳат бор. Машарипов эса янги паспорт олиш учун Хоразмга кетган, иккинчи йиғинимизда албатта иштирок этади.

- Якуний таркиб қачон маълум бўлади?
- Бунинг учун олдимизда иккинчи йиғин ҳам бор. Дубайда бўлиб ўтиши режалаштирилган машғулотларда Қатар, БАА ва КХДР олимпия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борамиз. Айнан шу ўйинлар давомида асосий таркибни ҳам шакллантириб оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика