UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  6 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  2 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  9 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  8

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа бир-бирига муносиб, тенг кучга эга эканлигини кўрсатди. Шу боис голлар кўрмадик. "Қизилқум"да ҳам, бизда ҳам 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Бугун ҳеч ким ғалабага муносиб эмасди. Гарчи ҳар икки жамоа астойдил курашган бўлса ҳам. Биринчи даврада ҳам улар билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этгандик. Фақат бугун ҳужумда конструктивлик етишмади.

Машғулот ва ўйин бошқа-бошқа нарсалар. Машғулотларда расмий ўйинлардаги каби қаршилик бўлмайди. Афсуски, ўйинда машғулотда ишлаган режаларимиз иш бермаяпти. Ўйлашимча, қаердадир ҳужумда маҳорат ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти.

Ўринбоевдан аввал биринчи даврада легионер ўйнади. Албатта, мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти, лекин вазият шуни тақозо этяпти. Футболчиларнинг бор маҳоратини кўрсатиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

Турнир жадвалига назар солсак, юқори ўринлар учун имкониятимиз сақланиб турибди. Жадвалда зичлик кузатилмоқда. Якунда ким кучли бўлса, ўшалар юқори ўринларни эгаллайди. Буни футболчилар тушуниб туришибди. Охиригача курашамиз.

Бизда нафақат ҳужумчи, балки ҳужумкор футболчилар етишмаяпти. Бу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича иш олиб бориляпти. Кейинги йилга яхши ўйинчилар сотиб олишга ҳаракат қилиняпти. Умуман, ҳозирдан кейинги йил тўғрисида гапириш нотўғри", – дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика