Вейналдум уч ҳафтага сафдан чиқди
17 янв 2022 00:47
Янгиликлар
Вейналдум уч ҳафтага сафдан чиқди
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум жароҳати сабаб бўлажак ўйинларда ПСЖга ёрдам бера олмайди.
31 ёшли футболчи Лига 1'нинг 21-туридан ўрин олган "Брест"га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олди.
Ярим ҳимоячи уч ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. 15 февраль куни парижликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк ўйинини ўз майдонида "Реал"га қарши ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, Вейналдум Франция чемпионатининг 18 учрашувида 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар