UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  2 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  7 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  9 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди" Янгиликлар

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"

"Андижон" жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги кечаги рақиби "Чиксереда" бош мураббийи Вернер Бергер ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай? 
- Бу ўйинни бир қанча қисмларга бўлган бўлардим. Биринчи таймда бизда кўплаб муаммолар бўлди. Иккинчи бўлимда эса муаммоларимиз анча бартараф этилди. Биз яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Бизда ҳали яна 3 ҳафта бор. Менимча, бу муддат жамоамизнинг мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўришига етарли бўлади. Биз кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир позиция учун курашишга мажбурмиз. Ҳар бир учрашувда ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Яхшиҳамки олдимизда мавсумга тайёрланиш учун яна 3 ҳафта вақт бор. Умид қиламанки, жамоа сифатида шаклланишга муваффақ бўламиз.

 - "Андижон" сафида айнан қайси футболчи ажралиб турди?

- Мураббий сифатида ҳеч қачон қайсидир якка футболчи ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Рақиб ўйинини муҳокама қилишни тўғри деб билмайман. Лекин жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатяпмиз, дейишим мумкин. Барибир ҳалигача кўплаб элементларда оқсаш ҳолатлари кузатиляпти. Олдиндаги ишлар бўйича позитив кайфиятдаман. Оптимистик ҳолатда фикр билдиряпман ва биз ривожланишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятимиз бор. 

- Биринчи бўлимда жамоангизнинг ҳимоясида муаммолар бўлди...

- Албатта, биринчи таймда рақибимиз қўпол хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди ва бу борада устунлик қилдилар. Иккинчи бўлимда ўйинимизни қўлга олдик ва камроқ хатолар қилдик. Ўйинда яхши ва ёмон элементларни кўрдим. Биздан талаб қилинадиган нарса шуларни устида ишлашимиз керак. Яна бир нечта ўртоқлик ўйинлари орқали ушбу хатоларимизни ёпиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика