UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  3 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

"Student‘s Cup"нинг старти Янгиликлар

"Student‘s Cup"нинг старти

Теглар :  Student‘s Cup
Кеча Тошкентда "Student‘s Cup" мусобақасининг 1-босқичига старт берилди.

Дастлабки кун доирасида жами 21 та учрашув ўтказилди. Унда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган юзлаб талабалар ўз олийгоҳлари шарафини ҳимоя қилишди.

 Дастлабки кундан англашилгани шуки, бизга талабаларни кенг миқёсда қамраб оладиган шундай турнирлар жуда зарур экан. Буни ўйинларга нисбатан қизиқишнинг юқорилиги яққол кўрсатиб турибди.

Ўз навбатида ПФЛ ташкилотчилик масаласида Суперлигамиздаги профессионал клубларга мастер-класс ўтиб берганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Одатда чемпионат баҳсларига ташриф буюрар экансиз аренага ўзингиз билан сув олиб кира олмайсиз. Стадион ичидаги хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермайди. "Student‘s Cup"да эса музқаймоқдан тортиб, тамадди учун мазали егуликларгача муҳайё. Тадбиркорлар ҳам, талабалар ҳам, уларнинг мухлис-у мухлисалари ҳам хурсанд.

Ўйинлар орасидаги танаффуслар вақтида иқтидорли диджей катта саҳнага чиқиб, барчага юқори кайфият улашмоқда.

Ўйинлар қизғин кураш остида ўтяпти. Иштирокчи-талабалар бунақа эмоцияларни анча пайтгача унута олишмаса керак.

Бу, айниқса, стадион четида персонал мухлисалари турган йигитлар учун ажойиб имконият:)

Энг муҳими, ҳеч ким мусобақага ўткинчи турнир сифатида қарамаяпти. Ҳаттоки, жамоаларнинг фан-клублари ҳам. Барчанинг мақсади чемпионлик.

Хуллас, "Бунёдкор" стадионидаги муҳит барчага юқори кайфият бағишлаяпти. Ташкилотчиликка гап бўлиши мумкин эмас. Бугун сиз ҳам келиб, ҳордиқ чиқаринг.

Фахриддин тайёрлади

Суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика