UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:55ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  1 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  35 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  20 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

"Student‘s Cup"нинг старти Янгиликлар

"Student‘s Cup"нинг старти

Теглар :  Student‘s Cup
Кеча Тошкентда "Student‘s Cup" мусобақасининг 1-босқичига старт берилди.

Дастлабки кун доирасида жами 21 та учрашув ўтказилди. Унда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган юзлаб талабалар ўз олийгоҳлари шарафини ҳимоя қилишди.

 Дастлабки кундан англашилгани шуки, бизга талабаларни кенг миқёсда қамраб оладиган шундай турнирлар жуда зарур экан. Буни ўйинларга нисбатан қизиқишнинг юқорилиги яққол кўрсатиб турибди.

Ўз навбатида ПФЛ ташкилотчилик масаласида Суперлигамиздаги профессионал клубларга мастер-класс ўтиб берганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Одатда чемпионат баҳсларига ташриф буюрар экансиз аренага ўзингиз билан сув олиб кира олмайсиз. Стадион ичидаги хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермайди. "Student‘s Cup"да эса музқаймоқдан тортиб, тамадди учун мазали егуликларгача муҳайё. Тадбиркорлар ҳам, талабалар ҳам, уларнинг мухлис-у мухлисалари ҳам хурсанд.

Ўйинлар орасидаги танаффуслар вақтида иқтидорли диджей катта саҳнага чиқиб, барчага юқори кайфият улашмоқда.

Ўйинлар қизғин кураш остида ўтяпти. Иштирокчи-талабалар бунақа эмоцияларни анча пайтгача унута олишмаса керак.

Бу, айниқса, стадион четида персонал мухлисалари турган йигитлар учун ажойиб имконият:)

Энг муҳими, ҳеч ким мусобақага ўткинчи турнир сифатида қарамаяпти. Ҳаттоки, жамоаларнинг фан-клублари ҳам. Барчанинг мақсади чемпионлик.

Хуллас, "Бунёдкор" стадионидаги муҳит барчага юқори кайфият бағишлаяпти. Ташкилотчиликка гап бўлиши мумкин эмас. Бугун сиз ҳам келиб, ҳордиқ чиқаринг.

Фахриддин тайёрлади

Суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика