Васкес: "Анчелотти бизга совринлар ютишда ёрдам беради"
06 авг 2021 18:47
Янгиликлар
Васкес: "Анчелотти бизга совринлар ютишда ёрдам беради"
"Реал" ярим ҳимоячиси Лукас Васкес янги мавсумдан кутаётганлари билан ўртоқлашди.
"Мен "Реал" билан шартномани узайтиришдан жуда ҳам мамнунман, Мадрид менинг уйим. Мен Анчелоттига асосий таркиб ўйинчисига лойиқлигимни исботламоқчиман. Унинг ажойиб футбол карьераси бор, у жуда яхши мураббий ва ғолиб. Аминманки, у бизга совринлар ютишда ёрдам беради", - дейди Васкес.
Эслатиб ўтамиз, Васкес "Реал" тарбияланувчиси. У яқинда клуб билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар