Варан: "Реал" яна Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
19 сен 2014, 11:26
"Реал" ҳимоячиси Рафаэл Вараннинг таъкидлашича, жамоа кетма-кет иккинчи бор Чемпионлар Лигасини ютишга ҳаракат қилиб кўради.
"Биз яна Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишга уриниб кўрамиз. Бундан ташқари, бошқа совринларга ҳам эга чиқмоқчимиз. Бизда ажойиб жамоа бор ва бу совринларни ютишга кучимиз етади. "Реал" билан шартномамни узайтирганим билан фахрланаман. Келажакда ижобий туйғулар кўп бўлади ва "Реал"далигимдан хурсанд бўламан деб ўйлайман" - дейди Варан.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com