UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Бобир Абдихолиқов: "Нефтчи"га ўтганим йўқ"  1 18:09"Рома" — "Болонья". Таркиблар маълум  3 18:07"Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:02Расман: Остон Ўрунов МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинларида иштирок этмайди  4 17:30Суперлига. "Андижон" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:23"Насаф" Ўзбекистон чемпиони совринини қабул қилиб олган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 17:05РПЛ. ЦСКА 84-дақиқада урилган гол эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  5 16:34"Спартак" — "Акрон". Шерзод Эсанов захирада  0 16:00ҚПЛ. "Қайрат" ва Йўлдошев — Қозоғистон чемпиони!  2 15:58ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Елимай"дан устун келди, Умаров 77 дақиқа ўйнади  1 15:4737 ёшли Бабел фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси хайрлашув фильмини чиқаради  2 15:15"Манчестер Юнайтед" қишда "Ювентус" футболчисини харид қилмоқчи  1 15:00Ўзбекистон МТЖ асосий футболчиси Қатар ва КХДР билан ўйинларда майдонга туша олмайди   20 14:47Эшитдик-да! "Насаф" футболчиларига чемпионлик учун автомобиль берилади  7 13:20"Насаф" чемпионлигининг сири нимада?  15

VAR аралашиб уч бор пенальти қўйилган “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини ҳақида Янгиликлар

VAR аралашиб уч бор пенальти қўйилган “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини ҳақида

14 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур учрашувлари старт олди. Турнинг дастлабки ўйини Тошкентда “Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилди ва наманганликлар чемпионатдаги илк ғалабаларини қўлга киритишди. Ушбу ўйин ҳақида бироз сўз юритамиз.

Шунчаки бир тасодиф


“Локомотив” жамоасининг уй учрашувларига биринчи марта боришим. Стадионга кириб журналистлар учун ажратилган махсус жойга чиқаётганда йўлакдаги деворларга осиб қўйилган суратларга қарадим. Унда жамоанинг ўтмишидаги совринлар, ўйнаган футболчиларнинг расмлари бор. Aйнан мазкур учрашувдаги тошкентликларнинг рақиб жамоаси – “Навбаҳор”ни ушбу мавсумга 3 ой давомида тайёрлаб, тақдимот маросимида жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилганини эълон қилган ва шунга яраша ўйнашга ҳаракат қилишни айтиб ўтган айни вақтдаги собиқ мураббий Нўмон Ҳасановнинг сурати турибди. Aйнан ушбу мураббий 1-турдан кейиноқ мураббийлик ўрнини бўшатиб қўйган эди. Унинг “Локо”да ўйнагани мен учун янгилик бўлди. 14 март кунги ўйинда эса у бош мураббий сифатида собиқ жамоасига қарши ишламади.




VAR ва пенальти ҳал қилган 1-бўлим ҳақида

Учрашув старт олганидан сўнг наманганликлар олдинга боришди асосан. “Локомотив” ҳам ўйинни ёмон бошламади. Бир неча бор узоқдан зарбалар, хавфли бўлмаган ҳужумлар икки жамоада ҳам бўлиб турди. Ўйиннинг 9-дақиқасида "Навбаҳор" жамоаси ҳужум уйиштирди. Мирзоҳид Ғофуров рақиб жарима майдони ичида Диёр Туропов билан тўп учун курашда йиқилиб тушди. Ўша лаҳзада бош ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди. Лекин кейинроқ ҳакамлар VARга мурожаат қилишди. Пенальти! Aзимжон Aҳмедов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Шундан сўнг “Локомотив” ҳужумлар штурмини оширди. Узоқдан зарбалар бериш мураббийнинг кўрсатмаси бўлса керакки, Диёр Туропов бир неча бор ўз омадини синаб кўрди.

Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Даврон Ҳошимов ҳамда Ислом Қобилов “Навбаҳор” жарима майдончаси ичида тўқнашди. Шу чоғда ҳам Зокир Қодиров ҳуштаги янграмади, токи VAR унга хабар бермагунча. Пенальти! Уни Ғуломҳайдар Ғуломов амалга оширди ва ҳисоб 1:1. Ўйиннинг дастлабки бўлимида бошқа айтарли хавфли ҳужум бўлмади.




Биринчисидан ҳам қизиқарли иккинчи бўлим ҳақида


2-бўлим янада шиддаткор бошланди. Aйниқса, “Локомотив” аъзолари бир неча бор ҳужумлар уюштиришди. Бироқ ҳужумларнинг хавфлилиги борасида наманганликлар яхши фойдали иш коеффиситентига эга эди. 62-дақиқада наманганликлар олдинга боришди. Чап қанотдан узатилган тўпни Комилов қайтарди, қайтган тўпни Исоқжонов дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди. Ўйиннинг баҳсли ҳолатларидан бири орадан 7 дақиқа ўтгач бўлди. “Навбаҳор” бурчак тўпини амалга оширгач тўп “Локомотив” футболчиси Садриддин Aбдуллаевнинг қўлига тегди. Мухлислар ҳам, футболчилар ҳам бу ерда пеналти борлигини айтишди. Бош ҳакам яна бир бор VARга мурожаат қилди. Такрорий лавҳаларда кўриндики анчагина баҳсли ҳолат. Ҳа, “Сўғдиёна” – “Турон” ўйини каби тўп футболчининг бошига теккани йўқ, ҳақиқатан ҳам қўл билан ўйин бўлган. Бироқ бу пенальтига тортиши ёки йўқлиги борасида анчагина муҳокама қилса бўлади. Зокир Қодиров пенальти белгилади, уни Aзимжон Aҳмедов амалга оширди, аммо Жавоҳир Илёсов жамоасини голдан бартараф этди. Шундай бўлса-да, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “Навбаҳор”нинг тожикистонлик футболчиси Эҳзони Паншанбе гол урди. Славиша Стоянович томонидан узатилган тўпни Рашидхонов қайтаришга уринди, жарима майдони ичидан Эҳсони бурама зарба билан чиройли гол урди. Ўйин якунига қадар тошкентликлар бир неча бор олдинга ўтиб, ҳужум қилишди, бироқ уларнинг ҳеч бири гол билан тугамади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсум 2-турида “Навбаҳор” “Локомотив” устидан ғалабага эришди. Бу Наманган клуби учун 11 йиллик танаффусдан кейин Тошкентда “Локомотив” устидан қозонилган илк ғалаба эди.

Мураббийлар фикри

Видео. Микаэль Секейра: "VAR билан боғлиқ тўхталишлар ҳисобига ўйинимиз яхши чиқмади"         

Видео. Виктор Жалилов: "Фақат пенальтидан эмас, ўйиндан ҳам гол ура олишимиз мумкинлиги мени хурсанд қилди"      




Фанатизм ҳақида

Фанатизм, мухлислик – зўр нарса. Футбол бу учун ажойиб спорт тури. Бирор жамоанинг мухлиси бўлган киши уни қанчалик севишини сўзлари, амаллари билан кўрсатади. Бироқ ўша сўз ва амаллар қанақа эканлиги бошқа мавзу. Намангандан Тошкентга ташриф буюрган мухлислар сони Тошкентдан стадионга келган мухлисларга қараганда кўп эди. Ҳар қалай, менга шундай кўринди, адашган бўлсам маъзур тутасиз. Ўйинда VAR бўлиши бир неча бор такрорланди. Бироқ шундай бўлса ҳам ҳакамни сўкиш бу эмоция, ёки йиллар давомида ўрганиб қолинган одат. Ўйин охирроғида Миллий Гвардия ходимлари бир қатор бўлиб мухлисларнинг олдида туришди. Бошқа жойда эса бу нарса кўринмади. “Навбаҳор” мухлисларини Ўзбекистондаги биринчи рақамли мухлислар, дейиш бир томондан тўғри. Улар ўз суюклилари учун куюнишади, қўллаб-қувватлашади. Эмоцияни эса бироз тортиб туриш инсоний фактор. Биз шунчаки чиройли футбол ва самимий мухлислик тарофдоримиз. Саломат бўлинг!




Оғабек Самисов









Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика