Валижоновдан хет-рик, жамоасида ғалаба, ўзи man of the match
02 ноя 2018 19:50
Янгиликлар
Валижоновдан хет-рик, жамоасида ғалаба, ўзи man of the match
Тажрибали футболчи Отабек Валижонов фаолиятини Бангладешда давом эттираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча ярим ҳимоячи БЖМС клубидаги иккинчи расмий учрашувида майдонга тушди. Бангладеш Кубоги доирасидаги баҳсда БЖМС "Брозер Юнион"ни иродали тарзда мағлубиятга учратди. "Брозер" икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, Валижонов мағлубиятга рози бўлмади ва рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилди. Якуний ҳисоб 3:2 ва БЖМС гуруҳдан чиқди.
Валижонов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва телефон билан тақдирланди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар