UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  34 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  384 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин" Янгиликлар

Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйин ўтказиш учун бугун Саудия Арабистонига йўл олди.

Плей-оффда сафарда "Ал Гарафа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган АГМК "A" гуруҳида "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Истиқлол" (Тожикистон), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан беллашади. Биз эса бу борада олдиндаги учрашувлар олдидан жамоанинг маҳоратли дарвозабони Валижон Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Плей-офф доирасидаги "Ал Гарафа"га қарши ўйин фаолиятингиздаги халқаро майдондаги илк учрашув бўлди. Ушбу учрашувда қандай ҳиссиётлар ва кечинмалар ўтди?

- Ушбу тарихий ғалабанинг шуқуҳи ва кайфияти ҳали тарк этгани йўқ. Мазкур натижадан барча олмалиқлик ва қашқадарёлик футбол мухлислари кўпроқ хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. Мураббийларимиз рақибнинг сўнгги ўйинларини диққат билан ўрганиб чиққан ҳолда керакли кўрсатмаларни беришганди. Худонинг қудрати билан сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритдик ва мақсадимизга эришдик. Энди навбат гуруҳ босқичи ўйинларига. Бевосита ҳиссиётларга тўхталадиган бўлсам, Саудия Арабистонинг боришимизни барчамиз қаттиқ истагандик. Муқаддас рамазон ойида Маккага яқин жойда бўлиш қандай бахт эканлигини ўйлаб кўринг. Худога шукур орзуимиз амалга ошадиган бўлди. 

- Ўтган мавсумдаги ишончли ўйинларингиздан сўнг мухлислар сизни ўзи учун кашф қилганди. Бу йил эса масъулият икки ҳисса юқори бўлиши табиий. Бўлажак ўйинлардаги босим ва қийинчиликларга тайёрмисиз?

- Футболда дарвозабонда масъулият ниҳоятда юқори бўлади. Шуни ҳис қилган ҳолда мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- АГМКнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари кучли ва номдор эканлиги барчага маълум. Айниқса "Ал Ҳилол"ни ортиқча таърифлаш шарт эмас. Жамоа ниманинг эвазига Саудия Арабистони клубидан очко тортиб олиши мумкин?

- Тўғри таъкидладингиз. "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторига киради. Бу - футбол, унда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли бор. Олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Мураббийларимизни кўрсатмаларини тўғри бажарган ҳолда, кучли хоҳиш ҳисобига худо хоҳласа енгишимиз мумкин. Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал Аҳли" жамоасини ҳам кучсиз демаган бўлардим. Улар яқинда БАА Лига кубогида зафар қучишди. Умуман олганда барча ўйинлар шиддатли ва муросасиз кечишини олдиндан тахмин қилса бўлади. 

- Ушбу учрашувларга тайёргарлик қандай бўлмоқда?

-  Юқори кайфиятда тайёргарлик давом этмоқда. Биз Ўзбекистон номидан майдонга чиқамиз. Худо хоҳласа яхши натижалар қайд этиб, ортимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика