UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  0 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  0 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  2 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  4 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

Вали Султонов: “Андижонга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик” Янгиликлар

Вали Султонов: “Андижонга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Жумладан Андижон шаҳрида “УзДонгЖу” клуби рақиби “Хоразм”ни қабул қилди ва 5:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин урганчликлар устози Вали Султонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Кеча тунда 1500 км йўл босиб, Андижонга етиб келгандик. Табиийки йигитларда чарчоқ аломатлари бор эди. Қолаверса бу ерга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик. Негаки, таркибда турли сабабларга кўра йўқотишлар мавжуд эди. Жарохатлар кўпайиб кетди. Хусусан асосий ҳужумчимиз Низомжон Норов бетоб бўлиб қолгани туфайли, жамоага ёрдам бера олмаяпти. Унинг йўқлиги жуда билиняпти. Лекин бу билан мағлубиятга баҳона қилмоқчи эмасман.

- Ўзингиз ҳам кузатдингиз, айрим футболчиларимиз жисмонан толиқиб қолди. Афсуски захирада ҳеч ким йўқ эди. Шунга қарамай йигитлар очко олиш мақсадида бор кучини бериб ўйнади.

- Андижонга 11 нафар футболчи билан келиб, ўйнаб кетишимизнинг боиси молиявий муаммолар билан боғлиқдир. Ғалаба билан қайтиш учун сафар ўйинига 1-2 кун олдинроқ бориб, жиддий тайёргарлик кўрсангиз шундагина мақсадга эришиш мумкин бўлади. Бироқ айни дамда бизда бундай имконият йўқ.

- Яшириб ўтирмоқчи эмасман, 2та ойлик ва 8та мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Сафар ўйинларига имкон қадар бир амаллаб бориб келмоқдамиз. Агарда футболчига ойлик маошларини ўз вақтида бериб турсангиз, кейингина улардан натижа талаб қилиш осонлашади. Ҳозир бизда аксинча холат.

- Давралар оралиғида таркибда ўзгаришларга қўл урдик. Тажрибали футболчи Ренат Байрамовга ўзимиз жавоб бериб юбордик. У ўзидан кутилган нарсани кўрсатиб бера олмади. Шу боис ёшларга имконият беришга қарор қилдик.

- Таркибнинг ўзагини маҳаллий футболчилар ташкил этади. Шу боис ўйиндан бир кун йиғиламиз. Доимий тарзда машғулот ўтказиб, ишлаш учун эса шароит йўқ. Қолган вилоятлик футболчиларимиз эса асосан ўйин куни етиб келишади. Шунга қарамай жамоамизнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қониқарли дейиш мумкин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика