UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  1 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  6 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  5 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  27 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  4 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  7 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3

Вальехо "Қироллик клуби"га муносиб эканлигини исботламоқчи Янгиликлар

Вальехо "Қироллик клуби"га муносиб эканлигини исботламоқчи

Теглар :  Хесус Вальехо
Испаниялик ҳимоячи нияти жиддий ва умидини узишни ўйламаяпти.

Марказий ҳимоячи мавсумлар оралиғида пойтахт жамоасига келиб қўшилганди. Чемпионат бошланиб улгурмай, Хесус Вальехо жароҳат олди ва уч ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши маълум қилинди. Бироқ у тўлиқ соғайиб сафга қайтишига унданда кўпроқ вақт керак бўлди. Чап оёқ мушакларини шикастлаб олган футболчи анча вақтгача индивидуал тарзда шуғулланишга мажбур бўлди ва шу сабаб, жамоанинг ўйин учун қайдномаларига ҳам киритилмади.

Испанияга катта умидлар билан қайтган футболчи фаолиятининг қийин дамларини бошдан ўтказмоқда.

Олдинда Хесус учун икки ҳафтадан камроқ вақт бор. Терма жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган танаффусда у ўзининг оптимал формасига кириб олишга уринади. Бунда у Испания U-21 ёшлар термасига, ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати-2019 саралаши доирасида Словакияга қарши ўйинга чақирув олгани яхши янгилик.

Буларнинг барчасига қарамай, Вальехо тушкунликка тушгани йўқ ва ҳамон жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга ўз имкониятларини кўрсатмоқчи, ҳамда жамоага кераклигини исботламоқчи.

Ҳимоячиларнинг бир нечтаси жароҳат сабаб сафдан чиққанини инобатга олсак, Хесус Вальехони яқин орада майдонда кўрсак ажаб эмас.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика