"Валенсия" ҳимоячиси "Барселона"га ўтишга яқин
24 фев 2020 15:44
Янгиликлар
"Валенсия" ҳимоячиси "Барселона"га ўтишга яқин
Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар берди.
20 ёшли футболчининг "кўршапалаклар" билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва "кўк-анорранглилар" уни эркин агент сифатида қўлга киритишга яқинлар. Агар келишув амалга ошса, Уго мавсум тугагандан кейин каталонияликлар сафига текинга ўтади.
Келтирилишича, "Барселона" маълум вақт давомида Угони кузатиб борган ва клубдагилар ҳимоячи уларнинг ўйин услубига тез мослашиб кетишига ишонишмоқда. Ҳимоячи бошида каталонияликларнинг иккинчи жамоаси таркибида тўп тепиши кутилмоқда. Агар Уго ўзини кўрсата олса, уни асосий жамоага ўтказишади ва узоқ муддатли шартнома таклиф қилади.
Гильямон Испания U-19 терма жамоаси таркибида Европа чемпиони ҳисобланади. Ўтган дам олиш кунида у ЛаЛигада дебют қилди. Испания чемпионати 25-турида Уго "Реал Сосьедад"га қарши (0:3) беллашувнинг 46-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар