UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  1 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  70 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  127 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1041 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Вадим Абрамов: "Пахтакор" футболчилари хаёлан таътилга чиқиб кетишган бўлса керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Пахтакор" футболчилари хаёлан таътилга чиқиб кетишган бўлса керак"

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунги ўйин дерби мақомига мос бўлди, дея оламан. Асабий ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳс мухлисларга қанчалик ёққанини билмадимку, лекин мураббийлар штабининг анчагина асаби бузилди. Очиғи, ўйин охирларида омадимиз келди. Қолаверса, чемпионликни қўлга киритиб бўлган "Пахтакор" футболчиларининг руҳияти ҳам бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Ҳам чемпионликни ҳам кубокни қўлга киритган футболчиларни руҳий томондан ўйинга тайёрлаш жуда мушкул. Улар хаёлан таътилга чиқиб бўлишган. Таътилдаги инсонни курашга қайтариш қийин. Бу табиий ҳол.

Легионерлар? Мавсум охирида уларнинг шартномаси тугайди ва уларга жавоб берамиз. Албатта барчада мослашиш даври бўлади. Ёзда бизда ярим ҳимояда муаммолар бор эди ўша вақтда улар майдонга тушишди. Жароҳат олганлар сафга қайтгач легионерлар захирада қола бошлашди.

Жамоа ёш. Таркибдаги футболчиларни тажриба борасида "Пахтакор" ўйинчилари билан солиштириб бўлмайди. Ҳисоб қисқаргач рақиб ўз ўйинини топиб олди ва яна бизни жазолади. "Пахтакор"ни тажрибали мураббий бошқаради. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб иккинчи бўлимни ишончли тарзда ўтказди. Чунки тажрибали ўйинчи қандай ўйнашни билади. Қолаверса, улар мавсумни мағлубиятсиз якунлашни ният қилганди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Ўйлайманки, шундай хатоларни камайтириб, янада жиддий жамоага айланамиз.

Барибир сўнгги турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишимиз керак. Жиззах клуби ҳам бронза медалини олишни истайди. Ҳозир бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Сўғдиёна" келиб бизга "совуқ душ" тақдим этиши мумкин. Йигитларни мана шу муҳим баҳсга руҳан тайёрлашимиз керак.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика