UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  25 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  3 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  6 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  5 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0

Вадим Абрамов ўз вақтида терма жамоада қанча маош олганини маълум қилди Янгиликлар

Вадим Абрамов ўз вақтида терма жамоада қанча маош олганини маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов "Alter Ego" лойиҳасига интервью берди.

Лойиҳа бошловчиси Кирилл Альтман Абрамовдан унинг маоши ҳақида ҳам сўради.


- Ўзбекистон терма жамоасида 250 миллион сўм ойлик олганингиз ростми?
- Биласизми, 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги вақтида мен терма жамоадан 1 миллион 200 минг сўм ойлик олардим. Ўша пайтда бу тахминан 200 долларга тенг эди. Ўшанда ойлигим ҳеч кимга қизиқ эмасди-ку. "Бунёдкор"да ҳам, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам мендан олдин ишлаган мураббийлардан камроқ маош олдим. Менинг ойлигим ҳақида айтаётган инсонлар Эктор Купернинг маошини ҳам айтишсин, "Бунёдкор"да мендан олдин ишлаган мураббийларнинг ойлигини ҳам маълум қилишсин. Шунда адолатдан бўлади.

- Купернинг маоши қанча эди?
- Унинг ойлиги қанча эканини билмайман.

- Биласиз, шунчаки айтмайсиз...
- Мен ОАВда чиққан хабарлар орқали биламан холос, йилига 1,2 миллион доллар олганини ўқиганман.

- Деярли 2 миллион...

- Ана кўрдингизми сиз мендан яхшироқ билар экансиз. Мен бошқа одамларнинг маоши билан қизиқмайман. Битта савол бор: маошларга ким қизиқади ўзи?

- Халқ талаб қилади, халқ ким қанча ойлик олаётганини билишни хоҳлайди.

- Тушунарли, раҳмат.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика