UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  30 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  46 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  111 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ"

"Локомотив" - "Металлург" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугунги йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсандман. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозонишдан иборат. Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки давралар оралиғида биз жамоага керакли бўлган футболчиларни олиб келдик. Айнан шу боис йирик ғалабалар қўлга киритилмоқда".

"Гейнрих, Раҳматуллаев каби футболчилар жамоага қўшилгач ўйин услубимиз анча ўзгарди. Энди пас бера оладиган ва гол ура оладиган футболчилар кўпайди".

"Бугун Фарҳод Тожиев битта эмас учта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Барибир икки тўп киритганидан хурсандман. Иван Нагаевда эса ўзига хос пасайиш кузатилмоқда. Аммо унинг ёшида нормал ҳолат, ҳали у ўзига келади ва бундан ҳам яхшироқ ўйнаб кетади, бунга ишонаман".

"Осиё ўйинларда клубимиздан бир қатор футболчилар иштирок этишади. Бундан албатта хурсандман, сабаби улар ватан шаънини ҳимоя қилишади. Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мусобақада энг юқори ўринларни қўлга киритишини тилаб қоламан".

"Яқинда мустақиллик байрами кенг нишонланади. Истиқлол туфайли юртимизда футбол жадаллик билан ривожланди. Мана оддий мисол, қаранг нечта янги стадионлар қурилди, қурилмоқда. Буларнинг бари айнан мустақиллик шарофати билан бўлмоқда".

"Ҳозирча бизда ва "Пахтакор"да бошқаларга қараганда чемпионлик учун имконият кўпроқ. Бироқ бир қатор чемпионатларда мавсум ўртасида биринчи ўринда бориб туриб якунда чемпион бўла олмаганларни сиз ҳам биз ҳам кўрганмиз. Шу боис мавсум тугашини кутайлик", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика