UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  5 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  25 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим"

Бугун ПФЛ 2023 йилги Суперлига режаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ушбу йиғилишда "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида хабар чиқди. Бунга ойдинлик киритиш учун Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Йиғилишни тарк этганингиз ҳақида хабар чиқди. Бунга сабаб нима?

- Сабаби ПФЛ бош директори ҳаммани олдида мени ҳақорат қилди.

- Ўзидан-ўзи ҳақорат қилдими?

- Ўша ерда бўлган мураббийлардан сўрасангиз яхши бўларди. Мен гапирсам, нохолис бўлиши мумкин.

- Эшитишимизга қараганда сиз Суперлигада кейинги йил 16та клуб бўлишини таклиф қилгансиз ва шундан кейин жанжал келиб чиққан экан. Шундайми?

- Биласизми клублар сони 16та бўлиши таклифи Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов томонидан илгари сурилди. Аммо ПФЛ бош директори агар шундай бўлса ПРО лигадан Суперлигага чиқадиган клублар қолмаслигини айтди ва ПРО лига клубларида пул йўқлигини билдирди. Шундан кейин мен ПРО лигада пул йўқлигининг Суперлигага нима алоқаси борлигини сўрадим. Мен 14та клуб кам дедим, 16та ёки 20та бўлсин деганим йўқ. 14та клуб бўлса ўйинлар сони кам бўлади дедим. Диёр Имомхўжаев менга сиз терма жамоа ҳақида умуман гапирманг деди ва ҳақорат қилди. Шундан кейин мажлисни тарк этдим. Йиғилишни бош мураббийлардан таклиф ва фикрларни сўраш учун ташкил этишганди. Мен ўз таклифимни айтдим.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика