UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  0 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Динамо" – "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало, "Динамо" Кубокнинг ярим финалига чиққани билан самарқандлик мухлисларни табриклайман. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз ва буни бугунги баҳс ҳам кўрсатди. Жамоамизда потенциал бор, фақат бироз нотўғри ўйнаяпмиз. Август ойида оғир тақвимни ўтказдик, лекин бу билан синиб қолмадик. Рақибни менсимаслик ҳолати кузатилмади ва футболчиларимиз бугунги ўйинга жиддий қарашди. Бу эса мени хурсанд қилди.

- Нима деб ўйлайсиз, бу сиз учун "Динамо"нинг ушбу мавсумдаги энг асабийсиз ўйини бўлдими?

- Ҳамма гап шундаки, биз Кубок учрашувига жиддий қарадик. "Шўртан"ни эса ўрганиб чиққандик. Уларнинг "Насаф" билан ўйинини кўриб рақибни ўргандик. Бугун стандартлар яхши ўхшади.

- Анвар Ҳожимирзаев негадир ўйиндан кейин кўринмай қолди?

- Чунки у дарҳол кийим алмаштириш хонасига кириб кетди ва кейинги ўйинга тикланишни бошлаб юборди. Анвар режа бўйича иш олиб боряпти. У бугун гол урмаган бўлса ҳам яхши ҳаракат қилди, хавфли вазиятлар яратди, жамоадошларига ёрдам берди. Унга ҳеч қандай эътироз йўқ.

- Ратиньо, Мираҳмадов, Ҳошимов каби футболчилар бугун баҳс қайдномасидан ўрин олмади?

- Чунки уларнинг учаласида ҳам жароҳат бор.

- Марко Станоевичга нима учун кам вақт бериляпти?

- Станоевич европалик ва европаликлар учун бундай иссиқ жуда мураккаб. У асосий таркиб футболчиси ва ҳали кўп ёрдам беради.

- Ўрозовнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Мухлислар Кападзе унинг телефон рақамини топа олмаяпти, акс ҳолда терма жамоага чақирган бўларди деб ҳазиллашишяпти.

- Менимча, бу саволни Кападзега берган маъқул. Мен эса фақат бир гапни айтишим мумкин, "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ. Тимурнинг эса ўз қарашлари бор ва кимни лойиқ кўрса ўшани чақиради.

- Ярим финалда ким билан дуч келишни хоҳлайсиз?

- Кимни юта олсак, шу жамоа билан ўйнашни хоҳлаймиз. Тарих ёзишда давом этяпмиз ва бундан кейин ҳам ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика