UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  1 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  27 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  5 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  13 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  13 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Вадим Абрамов: "Дерби - бу дерби" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Дерби - бу дерби"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Дерби бу дерби. Иккала жамоа ғалаба қозонишни истади, Омад кулиб боқди", - дейди Вадим Абрамов. 


- Жамоа илк бор ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бу борадаги фикрларингиз.

- Нимаям дердим иккинчисини кутамиз (кулади)


- Рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермаган Руслан Корянни нима учун алмаштирдингиз?

- Шунчаки унинг ўрнига Темурхўжани тушуриб янада ҳужумни кучайтирмоқчи эдик. 


- Вазиятлардан фойдалана олмаслик барибир мавжуд.

- Тўғри. Кучли клублар ўйнаганда шундай бўлиши табиий ҳолат. Бу бошқа кучли чемпионатларда ҳам кузатилади.


- Ислом Тўхтахўжаев нима учун майдонга тушмади.

- Икки кун олдин у жароҳат олгани боис майдонга тушмади.


- Суперкубок ва бугунги ўйиннинг ўхшаш жиҳатлари борми?

- Рақиб сафда Искандеров ва Махарадзе ўйнамади. Шу боис рақиб таркибида ижодкорлик камроқ бўлди.


- Дамир Кояшевич анча кучли футболчи экани кўриниб турибди. Бироқ нима учун уни фақат захирадан тушираяпсиз?

- У асосан ҳужумга ихтисослашган футболчи. Майдонга тушгач унинг қанотидан кўп ҳужумларни ўтказиб юбордик. Ҳасанов ва уни майдонга тушириб қанотларни кучайтиришга уриндик.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика