UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  7 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  32 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Шомуродов кейинги ўйинда янада яхши ҳолатда бўлади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Шомуродов кейинги ўйинда янада яхши ҳолатда бўлади"

Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш доим ёқимли. Ўйин уларга манзур келган бўлса биз бундан хурсандмиз. Гана яхши жамоа эканлигини кўрдингиз. Ғалаба қозониш ва мухлислар ишончини олиш яхши, деди Абрамов.

- Бугун марказий ҳимояда ўйнаган наманганлик Азим Аҳмедовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Унинг кўрсатган ўйинини ёмон дея олмайман. Бу чизиқда муаммолар борлиги сабаб унга имконият бериб кўрдик. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Биз барчага имконият берамиз. Ўзбекистон паспортига эга барча футболчилар терма жамоага номзод. Суперлигада эндигина учта тур ўтди. Кейинги ўйинларни яна кузатамиз. Наманганлик футболчилар кучлилигини кўрсатса, яхши даражада тўп тепса чақирув олишади. 

- Ғалаба билан табриклаймиз. Терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар ташкил қилганига қарамасдан реализация паст бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? Шунингдек Элдор Шомуродовдан кўп нарса кутилганди...

- Хорижда ўйнаётган легионерлар узоқ парвозларни амалга ошириб етиб келишди. Уч кун ичида тикланишди ва мослашишди. Ҳамма футболчилар ҳар хил ҳолатда эди. Элдор Шомуродовни вақтлироқ захирага олишни режалаштиргандим. Тўғри, у вазиятлардан фойдалана олмади. Кейинги учрашувда унинг ҳолати янада яхшироқ бўлади, деб ўйлайман. 

- Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли эди. Жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам хатога йўл қўйди...

- Дарвоза чизиғи муаммоли чизиқлардан бири ҳисобланади. Терма жамоага номзод дарвозабонларни кўздан кечиришда давом этамиз. Майдондаги қолган футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Лекин уларни ҳеч ким пайқамади. Дарвозабонда доим масъулият юқори бўлади. Илёсов иқтидорли дарвозабон. 

Яна қайтраман дарвоза чизиғи оғриқли нуқтамиз. Марказий ҳимоячиларни яна кўрамиз. Шу нуқта ҳам муаммойимиз ҳисобланади. 

- Ироқ билан ўйинда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?

- Ҳозир қайноқ кайфиятда бирор фикр билдириш қийин. Эртага барчаси аниқ бўлади. Кимдир жароҳат олган, яна кимдирда бошқа муаммо бор. Наманган шаҳрига ва мухлисларга яна бир бор раҳмат айтаман.

Рейтинг: +49   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика